Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.
Ҳозирда юзага келган ҳолатлар таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.
Қарорга мувофиқ:
- Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;
- сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади