16:23 / 31.01.2021
1 831

“Ласетти”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади

“Ласетти”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший-техника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Ишонч МФЙ ҳудудида фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 50 миллион сўмлик 3 турдаги 417 дона маиший-техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади