10:35 / 01.02.2021
1 823

Навоийда вилоят суди раиси онлайн қабул ўтказди

Навоийда вилоят суди раиси онлайн қабул ўтказди
2021 йил 29 январь куни Навоий вилоят суди раиси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини уларни овора қилмасдан ўзлари учун қулай жойда кўриб чиқиб ҳал этиш мақсадида Хатирчи туман Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан ҳамкорликда Хатирчи тумани бўйича видеоконференцалоқа (ZOOM) тизими орқали “Online” қабул ташкил этилди.

Сайёр қабуллар жараёнида Навоий вилоят суди раиси тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиб, муамммолар ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатдилар.

Хусусан, Хатирчи тумани бўйича ўтказилган “Online” қабулда жиноят ишлари бўйича 5 та мурожаат, фуқаролик ишлари бўйича 7 та – жами 12 та мурожаат ўрганилиб, 5 та мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, қолган барча мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида вилоят суди раиси томонидан халқ билан очиқ мулоқот қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шу маънода “Online” қабул ўтказиш амалиёти мурожаатни қаерга йўллашни билмай қийналаётган кишилар учун айни муддао бўлаётгани, одамлар мушкулитни осон, узоғини яқин қилаётгани билан аҳамиятга молик.
Албатта, бундай хайрли ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.

С.Бўтаев
Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман суди раиси
Ҳ.Тухтаев
Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман суди судьяси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда вилоят суди раиси онлайн қабул ўтказди