13:52 / 01.02.2021
3 092

«Ипподром» бозори масъули ва унинг шериги ушланди

«Ипподром» бозори масъули ва унинг шериги ушланди
Архив фото.
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖда («Ипподром») қурилиши режалаштирилган дўконни 25 000 АҚШ долларига аукцион орқали олиб бермоқчи бўлган бозор масъули ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, мазкур савдо комплекси ҳудудида қурилиши режалаштирилган савдо дўконларидан бирини аукцион савдоси орқали ютиб олиб бериш масаласини бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб бериши эвазига 25 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 9 400 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шундан сўнг, Н.Р. нинг кўрсатмаларига асосан тадбир давом эттирилганда, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ капитал қурилиш бўлими бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 000 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ипподром» бозори масъули ва унинг шериги ушланди