
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Навоий тоғ-металлургия комбинатидаги «Амантойтов» ва «Довғизтов» конларини сайёҳлар ташриф буюрадиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
«Амантойтов» ва «Довғизтов» конлари марказий Қизилқум чўлининг руда майдони минтақасидаги конлар бўлиб, Навоий шаҳридан 180 километр шимолда, Зарафшон шаҳридан 40 километр шарқда жойлашган. «Руда захираси кўлами, рудани қазиб олиш технологик шароитининг қулайлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг юқорилиги ва бошқа хусусиятларига кўра дунёдаги ноёб конлар сирасига киради», — дейилади хабарда.
Ушбу конларда, ишлаб чиқариш жараёнига халал бермасдан, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаб, тоғ жинсларини портлатиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини узоқ масофадан, панорама ойнали майдончалардан туриб кузатиш мумкин бўлади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Шунингдек, мазкур ҳудудда улар учун енгил конструкцияли дам олиш масканлари ҳамда қўшимча хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар