
Ҳодиса бугун, 4 февраль куни соат 17:50 да Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида жойлашган 8 қаватли бинода содир бўлган.
ФВВнинг маълум қилишича, кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада уч киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.
— Shukhrat (@bankir2102) February 4, 2021
Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ҳодиса содир бўлган жойда иш олиб бормоқда.
Қўшимча қилинишича, портлаш содир бўлган кўп қаватли уй қаршисидаги савдо дўкони ҳам кўп талафот кўрган.
— Shukhrat (@bankir2102) February 4, 2021
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар