11:23 / 05.02.2021
2 454

Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариладиган корхонани кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариладиган корхонани кўздан кечирди
Фото: «Дарё»
Шавкат Мирзиёев 2019 йил 6 майда Фарғона вилоятида бўлганида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Фарғона шаҳрида Fergana stone paper корхонаси бўлиб амалга ошди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Президент ташрифи арафасида ушбу корхона синов режимида ишга туширилди.

Тошдан ясалган қоғоз бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, целлюлоза қоғоз тайёрлаш учун жуда кўп сув сарфланади, заҳарли моддалар борлиги туфайли бу сув яроқсиз бўлиб қолади. Тошдан қоғоз ишлаб чиқаришда эса сув ишлатилмайди.

Фото: «Дарё»
Иккинчидан, мустаҳкамлиги, чидамлилиги оддий қоғозга нисбатан юқори. Ўзидан сув ўтказмайди, доғ юқмайди. Шу боис тошдан олинган қоғоз матбаачиликда, қадоқ ва гулқоғоз ишлаб чиқаришда жуда қулай. Ташқи бозорда харидоргир. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлат раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.

«Қоғоз тайёрлаш қадимий ҳунармандлик йўналишларимиздан бири. Ўз даврида Самарқанд қоғози дунёга машҳур бўлган. Бу корхона – тарихий анъаналарнинг саноат даражасида қайта тикланиши», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариладиган корхонани кўздан кечирди