786
ДХХ онкологик ва юрак-қон томир касалликларини даволашда фойдаланиладиган 420 млн. сўмлик дори воситаларини фош этди

ДХХ Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари доирасида кузатувга олинган юк автомашинаси Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга кириб келган вақтида тўхтатиб текширилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмидаги хуфия жойга яшириб қўйилган катта миқдордаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 20 турдаги 5 минг донадан ортиқ дори воситаларининг умумий қиймати қарийб 420 млн. сўмни ташкил қилади.
Таъкидлаш лозимки, ноқонуний йўл билан олиб кирилган ушбу дори воситалари Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг аксарияти онкологик ва юрак-қон томир касалликларини даволашда фойдаланилади.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шифокорларга дори воситаларини сотишга рухсат берилгани ростми?

“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади

Сардобада МИБ тадбиркор фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорликни ундириб берди

Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди

Нексиядаги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади