Рангли металл парчаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 849-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Б. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси Мирзаобод тумани ҳудудида тўхтатилиб, автомашина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 9 миллион сўмлик 1917 кг алюмин рангли металл парчалари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

55 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

“Исузу”лардаги қинғир режалар фош бўлди

“Isuzu”да яширилган 251 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди

Ласеттида нималар яширилган эди?

Автоуловнинг “бўш” юкхонасига нима яширилган эди?

Тахталар орасига яширилган 2,2 тонна рангли металл парчалари фош этилди