date
views 1 897

Самарқандда пиротехника воситалари йўқ қилинди

Самарқандда пиротехника воситалари йўқ қилинди
Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу - Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини нафақат мамлакатимизга олиб киришга уринишлар кўпаяди. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи саналади.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда мусодара қилинган 202 милион 309 минг сўмлик, жами 665 минг 651 дона дона пиротехника воситалари йўқ қилинди.

2010 йил 22 сентябрдаги «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунда пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши ва ишлатилишининг олдини олиш, пиротехника воситаларини қўллаган ҳолда маданий-томоша тадбирларини ўтказишда хавфсизлик чораларини кучайтириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш ҳолатлари, афсуски, учраб турибди. Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар иштирокида мамлакат ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилган ва аниқланган ҳолатлар бўйича жиноий ва маъмурий жазолар белгиланган.

Тадбирда жиноий ва маъмурий судлар томонидан чиқарилган суд ҳужжатларига асосан қонунбузарлардан олиб қўйилган пиротехника воситалари йўқ қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда пиротехника воситалари йўқ қилинди