10:50 / 10.02.2021
1 886

1 мартдан ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади

1 мартдан ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Мазкур Фармонга биноан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Бунда, туристик (меҳмонхона) йиғим ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Ушбу фармон билан баъзи давлатлар фуқаролари учун виза бекор қилингани хабари берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда асосий байрамларда камида уч кун дам олиш куни белгиланиши, «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилиниши маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 мартдан ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади