15:50 / 10.02.2021
2 649

Капот устида чой ичган "ГАИ ходими", унинг "шофёри" қамоққа, машина эса жарима майдончасига жўнатилди

Капот устида чой ичган "ГАИ ходими", унинг "шофёри" қамоққа, машина эса жарима майдончасига жўнатилди
2021 йил 6 февраль куни интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимининг формасида бўлган номаълум шахс автотранспорт капоти устида ҳаракатлангани акс этган. Маълум қиламизки, мазкур видеолавҳани суратга туширишда қатнашган фуқароларнинг шахси Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Текширув давомида маълум бўлишича, 2021 йил 18 январь куни 24 ёшли Абдураҳмон З. таниши 24 ёшли Алим К. билан бирга видеолавҳа суратга олиш ниятида дўконлардан бирида ички ишлар органи ходимининг формасини ижарага олишган, шунингдек, бозордан йўл-патруль хизмати ходимининг жезлига ўхшаш жезл ҳам харид қилишган. Мазкур шахслар таниши 34 ёшли Отабек К.дан «ВАЗ-2106» (давлат рақами 10 G 603 СА) русумли автомобилни вақтинчалик фойдаланиш ниятида олишган, аммо уни бошқаришга ҳуқуқлари бўлмаган.

Шундан сўнг Юнусобод тумани Турғунбоев кўчаси «Ифтихор» маҳалласида Алим К. ички ишлар органи ходимининг формасини кийган ҳолда қўлида жезл билан автомобиль капотига ётган. Шу тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг обрў ва шаънларига зарар етказувчи видеолавҳа суратга туширилиб, интернет тармоғида тарқатилган.

Иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 209-1-моддаси («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бундан ташқари, Абдураҳмон З.га нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқаргани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси («Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши») бўйича баённома расмийлаштирилди. Автомобиль эса жарима майдончасига жойланди.

2021 йил 8 февраль куни Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан Алим К. ва Абдураҳмон З.ларга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Капот устида чой ичган "ГАИ ходими", унинг "шофёри" қамоққа, машина эса жарима майдончасига жўнатилди