Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланувига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Бу борада Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаролар Д.Т. ҳамда И.О. “Нексия” русумли транспорт воситасидан тушиб, кўп қаватли уйларнинг бири томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг ёнидаги қора рангли полиэтилен пакет ичида 2 дона скотч ўрамларда 1 кг 975 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро С.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, мазкур транспорт воситасида ҳаракатланиб келган фуқаро Х.М.га тегишли оғирлиги 2 кг 962,28 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида жами 4 кг 937,28 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосининг олди олинди.
Ҳозида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Салкам 300 грамм “опий” ўз манзилига етиб бормади

Божхоначилар хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситаларини фош этишди

125 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхоначилар 273,49 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Гиёҳвандлик воситасини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди