20:00 / 11.02.2021
2 132

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — Шавкат Мирзиёев
Фото: «Дарё»
Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирларнинг янги иш тартибини маълум қилди. «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, давлат раҳбари вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини айтган.

«Вазирлар душанба куни бош вазир билан йиғилиш ўтказиб, ҳисоботларини беради, ҳафта учун иш режасини тузиб олади ва вилоятларга кетади… Вазирлар фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Якшанба куни уйда бўлади, яхшилаб дам олиб, бола ва невараларни ўқитиб, душанбадан яна ҳудудларга кетишади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан», — деди давлат раҳбари.

«Вазир республикага хизмат қилади, Тошкентни қоровуллаб ўтирмайди», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Президент дастурдан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилишлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — Шавкат Мирзиёев