
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Бирлашган Араб Амирлиги фуқаросининг шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернетда тарқатмаслик эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг 16 февраль куни вилоят ИИБга, БАА фуқароси ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл таниши унинг қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган. Ушбу видео ва расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 20 минг доллар талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ушбу аризага асосан 2021 йилнинг 16 февраль куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бўлими, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
1994 йилда туғилган Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасида яшовчи Ж.З. ариза муаллифидан 20 минг доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар