
Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими иш юритувида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан, қарздор “Спартак” ишлаб чиқариш корхонасидан ундирувчи давлат фойдасига жами 214 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 3 февраль куни келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздор томонидан жорий ийлнинг 17 февраль куни 90 млн. сўм тўлаб берилди ва ушбу пул маблағлари давлат фойдасига йўналтирилди. Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Аслиддин Мансуров
МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар