date
views 2 257

"Танаси қани?": буғу акс этган сурат интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда

"Танаси қани?": буғу акс этган сурат интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда
Ўрмонда дарахт ортида турган буғунинг сурати ижтимоий тармоқларда “вирус” тезлигида тарқалди. Суратда жониворнинг фақат боши кўринган.

Фойдаланувчилар “буғунинг танаси қандай қилибкичик дарахт орқасида кўринмай қолди” дея ҳайрон қолишмоқда.

The Dodo янгиликлар портали ёзишича, ғайриоддий суратнинг муаллифи -Хантингтон (Индиана, АҚШ) шаҳрида истиқомат қилувчи Женни Макмиллан. Аёл ўрмон яқинида яшайди, оқдумли буғулар егулик излаб тез-тез бу ҳудудга "меҳмонга" келади.

Сурат ижтимоий тармоқларга тушгач, бир неча кун ичида тез тарқалиб кетди.

Одамлар ўз изоҳларида, буғунинг танаси қаерга ғойиб бўлгани юзасидан турли тахминларни билдиришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Танаси қани?": буғу акс этган сурат интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда