20:30 / 21.02.2021
2 427

Жиноят изи: 10 та бармоқ изидан учтаси бегонаники бўлиб чиқди

Жиноят изи: 10 та бармоқ изидан учтаси бегонаники бўлиб чиқди
Фото: ИИВ
Когон шаҳрида содир этилган ўғирлик жинояти «СОНДА» автоматлаштирилган идентификацион тизим орқали олиб борилган криминалистик тадқиқотлар натижасида фош этилди, дея хабар берди Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

2021 йил 11 февраль куни Когон шаҳар Узумзор кўчасида яшовчи 1965 йилда туғилган Л.Н. шаҳар Ички ишлар бўлимига ариза орқали мурожаат қилди. Унга кўра 2021 йил 8 февраль куни соат 18:00 дан 11 февраль куни соат 15:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан 2,5 миллион сўмлик телевизори, 150 минг сўмлик телефонини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида шаҳар Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда, воқеа жойидан 10 дона қўл бармоқ излари олинган.

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган 10 дона қўл бармоқ излари устида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими ходимлари томонидан турли криминалистик тадқиқотлар ўтказилиб, бармоқ изларининг 3 таси ўзга шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланди.

Мутахассислар томонидан бўлимда мавжуд «СОНДА» автоматлаштирилган идентификацион тизим орқали олиб борилган текширув натижаларига кўра, мазкур 3 дона қўл бармоқ излари Когон шаҳар Қоровулбозоршоҳ кўчасида яшовчи, 1969 йилда туғилган А.Ў. исмли шахсга тегишли эканлиги тасдиқланди.

Шундан сўнг шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ҳақиқатан ҳам, мазкур ўғирлик жиноятини А.Ў. исмли шахс ўзининг жиноий шериги Когон тумани Хўжа Якшаба маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган Т.А. билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланиб, гумон қилинувчилардан жабрланувчига тегишли бўлган рангли телевизор ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу гумон қилинувчиларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, бошқа шу каби фош этилмасдан қолган жиноятларга алоқадорлик даражаси ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят изи: 10 та бармоқ изидан учтаси бегонаники бўлиб чиқди