22:50 / 21.02.2021
4 053

Олимлар 40 йилдан сўнг одамзодни кутаётган балодан огоҳлантирди

Олимлар 40 йилдан сўнг одамзодни кутаётган балодан огоҳлантирди
Фото: «Shutterstock/FOTODOM»
Буюк Британия ва Дания олимларининг фикрича, яқин келажакда инсоният фосфор етишмовчилигига дучор бўлиши мумкин. Бунга минерал ўғитлардан оқилона фойдаланмаслик натижасида уларнинг океанларга ювилиб кетиши сабаб бўлади.

Ўз навбатида фосфор етишмаслиги одамзодни очлик балосига гирифтор қилади. Негаки, мазкур элемент аксарият ўғитларни ишлаб чиқаришда ишлатилади, уларсиз қишлоқ хўжалиги экинлари ўсмайди, деб ёзади «Популярная механика» журнали.

Сўнгги 50 йил ичида фосфор ўғитлари миқдори 50 баравар ошди. Бундай вазиятда уларга бўлган талаб 2050 йилга келиб икки баравар кўпаяди. Назарий моделларга кўра, замонавий истеъмол даражасида мавжуд бўлган фосфор 80 йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин, бу эса ҳосил етишмаслигига олиб келади.

Консерватив ҳисоб-китобларга қараганда, бу 400 йил, пессимистик прогнозларга кўра эса 40 йилдан сўнг содир бўлади. Олимларнинг фикрича, фосфордан фойдаланишни камайтириш орқали фосфор инқирозининг олдини олиш мумкин. Шунингдек, қайта фойдаланиш усуллари ҳам ишлаб чиқилиши зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар 40 йилдан сўнг одамзодни кутаётган балодан огоҳлантирди