Пастдарғомда қарздорлик сабаб MAN юк автомобили хатланди

Пастдарғомда қарздорлик сабаб MAN юк автомобили хатланди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ҳамда қарздорликларни ундириш юзасидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Пастдарғом туманида қарздор “Ч.И.П” МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини ундиришга қаратилган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли MAN русумли юк автомобили аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.

Қайд этиш жоизки, қарздорлик белгиланган муддатда ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, хатланган мол-мулк қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.

Бунда мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Бюро органлари томонидан қарздорликларни ундириш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида мажбурий ижро чоралари изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар