15:35 / 24.02.2021
855

Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошди

Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошди
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоларига 29 622 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва шундан 9574,5 тоннаси, яъни 32,3 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 23 харидор иштирок этди, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли маҳсулотнинг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6084 минг сўмдан 6376,6 минг сўмгача ёки 4,8 фоизга кўтарилган. Яъни бензин биржа савдоларида деярли бошланғич нарх даражасида сотилган.

«Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6153,4 минг сўмни, Аи-91 – 7488,8 минг сўмни ташкил этди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шундан сўнг 1 майдан дизель ёқилғиси нархи 500 сўмга пасайиб, 6500 сўм қилиб белгиланган.

3 майдан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 500 сўмга пасайиб, бир литри 4000 сўмдан сотила бошлаган. 2020 йилнинг декабрида мазкур маркадаги бензинининг ўртача бошланғич нархи 2,6 фоизга кўтарилганди. 2021 йилнинг январь охирларида Аи-80 бензини нархи 110 сўмга қимматлашиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошди