14:07 / 27.02.2021
772

Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди

Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди
Кадр: Видеодан скриншот
Тошкентда ўтказилган тунги рейд давомида ўзга шахснинг телефонини ўғирлаб кетаётган шахс Патруль пост хизмати вакиллари иштирокида қўлга олинди, дея хабар қилинмоқда «Тошкент» телеканалида.

Қайд этилишича, М.Б. таниши билан бозорга савдо қилгани тушганда уларнинг ёнига номаълум йигит келиб қўнғироқ қилиб олиш учун телефонини сўраган.

«Телефонни бердим. У телефонда чақирган дўсти йўлнинг нариги тарафида келаётганини айтиб ўша томонига ўтиб кетди. У бола бир дақиқага яқин телефонда гаплашиб турдида, бирданига қочиб қолди.

Унинг орқасидан қувлаб кетаётиб, ППХ ходимларини кўрдим. Уларга қочиб кетаётган болани тутишларини сўрадим. Ўғрини улар билан бирга ушладик
», – дейди жабрланувчи.

Ушбу жиноятга қўл урган йигитнинг айтишича, бу ишни севган қизига нарса олиб бериш учун қилганини таъкидлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди