18:00 / 27.02.2021
1 018

«Бунёдкор» стадиони Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан молиялаштирилади

«Бунёдкор» стадиони Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан молиялаштирилади
«Бунёдкор» футбол клуби стадиони Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан молиялаштирилади, дея хабар қилмоқда «Championat.asia». Айни вақтда «Бунёдкор» стадиони ўз харажатларини қоплай олмайди. Шу сабаб ўйингоҳ Жаҳонгир Ортиқхўжаев оталиғига ўтади.

Таъкидланишича, дастлабки босқичда аренани ушлаб туриш янги ҳомий зиммасига юкланади. Кейинчалик стадион фақат футбол ўйинларидан эмас, балки, турли кўнгилочар тадбирлардан ҳам даромад топадиган бўлади.

2018 йилнинг ёзида «Бунёдкор» стадиони номи «Миллий»га ўзгартирилган ва унинг бошқаруви ЎФАга ўтганди. Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг уй ўйинлари ўтказилиши, шунингдек, маҳаллий клублар иштирокидаги ҳал қилувчи ўйинларни қабул қиладиган аренага айланиши белгиланганди. Бироқ стадион ташкил топганидан бери майса билан боғлиқ муаммоларга дуч келади, шу сабаб сўнгги вақтларда терма жамоа иштирокидаги ўйинлар асосан «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, «Бунёдкор» стадиони 34 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, у 2012 йил августда фойдаланишга топширилган (қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган эди). Стадионнинг очилиш маросими 2012 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган.

«Бунёдкор» стадионидаги илк расмий ўйин эса 2013 йил 26 мартда Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Бунёдкор» стадиони Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан молиялаштирилади