07:00 / 04.03.2021
1 942

Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади

Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
Фото: «Халқ сўзи online»
Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда «темир дафтар»га кирган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида бўшаган юк контейнерларидан самарали фойдаланиб, замонавий кўринишда жиҳозлаган ҳолда, аҳоли пунктларида ўрнатиш чораларини кўриш топшириғи берилганди.

«Халқ сўзи online»нинг Бухоро вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб ёзишича, мазкур кўрсатма асосида вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси ҳамда «Ремонт механика» заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республиканинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнер йиғилмоқда.

Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.

Фото: «Халқ сўзи online»
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам контейнерга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Ундан аввал Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов шаҳарнинг «Бунёдкор» маҳалласига контейнер ўрнатиб, вақтинчалик ўша ерда яшашини маълум қилганди. Кейинроқ йирик контейнер атрофи бетон панжаралар билан ўралгани, ҳовлига фуқароларни қабул қилиш учун шийпон ўрнатилгани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади