«Uzauto Motors» ходимлари иш ташлаш учун йиғилишди

1 дақиқа ўқиш3.7K
«Uzauto Motors» ходимлари иш ташлаш учун йиғилишди
Фото: Видеолавҳадан скриншот
«Uzauto Motors» компаниясига қарашли автотураргоҳ ҳайдовчилари норозилик сифатида иш ташлаш қилишмоқчи.

Андижонлик блогер Отабек Нуриддинов «Uzauto Motors» компанияси автотураргоҳидан тўғридан-тўғри трансляция қилмоқда. Унда ишчилар ойликлари бир неча баравар қисқартирилиб юборилгани, мурожаатлари эса бир неча ойдан буён инобатга олинмаётгани сабаб норозилик сифатида иш ташлаш уюштирмоқчи бўлишаётгани айтилади.

«20 000 сўм ойлик тушган, ака. Шунчалик ҳам бўладими? Ишонасизми, 450 сўм ойлик тушганлар ҳам бор. Хоразмгача трейлер ҳайдаб машина ташиганман. 20 000 сўм ойлик ҳам тўлайдими, ахир?! Оилада ёлғиз боқувчиман», дейди ишчилардан бири.

Унинг сўзларига кўра, биргина ўзида эмас, ҳаммада шундай ойлик кам чиққан. Ойлик миқдорини кўриб чиқиш бўйича арз қилишганига беш ой бўлган, бўлди ҳал қиламиз дейишган. Лекин масала ортга суриб келинаверган.

Иккинчи бир мурожаатчининг айтишича, бир йил-у уч ой давомида ойликлар ҳисобида хато кетган экан. Ҳисобчилар камомадни ойликларингдан тўлайсизлар деб таъкидлашган.

«Биз раҳбариятдан норозимиз. Уларни ўзгартириш керак, ишчилар ҳақида қайғурмайди. Беш ойдан бери ойлик олмай ишлаяпмиз. Кечасию кундузи тинмай ишлатишяпти, аммо ойликлар ҳақида гапирсак, биров бизни эшитмайди», — дейди ишчилар.

Блогер ишчилар билан суҳбат уюштиргач, раҳбарият изоҳини олишга ҳаракат қилишини қайд этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?