3 145
Тошкентда вояга етмаган ўғил боланинг номусига тегмоқчи бўлган такси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида қора рангли Nexia-3 автомобилида таксичилик қилган номаълум эркак 10 ёшли ўғил болани зўрламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 30 ёшли Б.Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
Мазкур факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди