
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, термизлик эркак 2 кишини ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйишига ишонтирган. У ўзини вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништирган ва «хизмати» эвазига 3 000 доллар сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи келишилган пулнинг 400 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади департамент хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар