10:33 / 09.03.2021
1 781

Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари кенгайтирилади

Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари кенгайтирилади
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтирилади. Бу ҳақда президентнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Қайд этилишича, хотин-қизларнинг маиший шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга қулайлик яратиш мақсадида боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёллар фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш, шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар (хоналар) хатловдан ўтказилади. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг рўйхати шакллантирилади.

Мактабгача таълимга эҳтиёжи мавжуд маҳаллаларда, шу жумладан қишлоқ жойларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил қилиш ва уларни зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари кенгайтирилади