Фото: Fotolia / Rido
Туркиялик шифокорлар қон босимини дориларсиз туширишнинг асосий усулларини санаб ўтишди. Мутахассислар бунинг учун биринчи навбатда овқатланишдаги одатларни қайта кўриб чиқишни тавсия қилишмоқда, жумладан, туз истеъмолини камайтириш, рационга оқсилга бой таомларни ҳамда калийга бой маҳсулотларни қўшиш, аччиқ шоколад истеъмол қилиш лозим.
Кейинги навбатда ичимликлар истеъмолига эътибор қаратиш лозим: қон босимини меъёрга келтириш учун кофеин сақловчи ичимликлардан воз кечиб, уларни кўк чой ёки гибискус (Хитой атиргули) негизидаги ўтли чойлар билан алмаштириш лозим.
Бундан ташқари, шифокорлар турмуш тарзининг қолган жиҳатларига эътибор қаратишни ва стресс ҳолатларидан қочишни тавсия қилишмоқда. Чунки стресс ортида юрак қисқаришлари сонини оширувчи ва қон томирларини торайтирувчи гормонлар ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш, ҳаттоки пиёда юриш ҳам қон босимини туширувчи дорилар каби самарали ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)