17:45 / 11.03.2021
2 232

Корхона автомашиналари нега хатланди?

Корхона автомашиналари нега хатланди?
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида 17.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “GLOBAL INSURANSE GROUP”МЧЖ фойдасига жами 552 317,8 минг сум қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзҳатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Бундан ташқари, Қонуннинг 21,86-моддаларига асосан қарздор “UTI PLOMB” МЧЖнинг ҳисоб рақамиларига банд солинган ва инкассо топширикномаси ҳизмат кўрсатувчи банкга ижро қилишлик учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида, тегишли органларга Қонуннинг 21-моддасига асосан сўров хатлари юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларига кўра, қарздорнинг номида 3 та автотранспорт воситалари яъни, “Lacetti”, “Cobalt” ва “Toyota Land Cruizer” автомашиналари рўйхатга олинганлиги аниқланган ва ушбу автотранспорт воситаларига нисбатан банд солинган ва қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун ИИББ ЙҲХБ органларига қарор нусхалари 18.01.2021 йил куни ижро қилишлик учун юборилган.

Шунингдек, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамидан 24.02.2021 йил куни пул 552 317,8 минг сум қарз пуллари ундирилиб, ундирувчи “GLOBAL INSURANSE GROUP”МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Ҳозирда мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхона автомашиналари нега хатланди?