18:13 / 13.03.2021
1 478

Пандемия даврида Ўзбекистонда ўғриликлар сони сезиларли кўпайган

Пандемия даврида Ўзбекистонда ўғриликлар сони сезиларли кўпайган
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов айтиб ўтди.

«Пандемия пайтида кўпчилик оилалар даромадсиз қолгани учун ва бу даврда профилактик тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабабли мулкий турдаги жиноятлар сони кўпайди.

Жумладан, ўтган йили ўғриликлар сони 8 минг 164 тани ташкил этган. Бунда хонадонларда қилинган ўғриликлар сони 1918та, савдо шохобчаларидаги ўғриликлар 813та ва транспорт воситаларидаги ўғриликлар 774тани ташкил этди.

Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонда 18 минг 660та фирибгарлик жинояти содир этилган. Бу жиноятни содир этганларнинг 4 минг 124тасини ишсиз фуқаролар ташкил этган
», – деди Ички ишлар вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пандемия даврида Ўзбекистонда ўғриликлар сони сезиларли кўпайган