19:46 / 13.03.2021
2 482

Туркиянинг етакчи нашри: Ўзбекистон — ота юртимиз, эътиқодимиз бешиги

Туркиянинг етакчи нашри: Ўзбекистон — ота юртимиз, эътиқодимиз бешиги
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги мавжуд имкониятлари, шу жумладан, зиёрат туризми салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиз, шу жумладан, Бухоро вилоятининг жозибадорлиги ҳақида қатор материаллар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Туркиянинг марказий нашрларидан бири бўлган “Turkıye” газетасида “Gezi” («Кезиш/саёҳат қилиш») рукни остида Ўзбекистонга бағишланган «Ўзбекистон — ота юртимиз, эътиқодимиз бешиги» номли мақола ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Мақолани тайёрлаш ва чоп этишда таниқли шарҳловчи Мерем Айбуке Синан фаол иштирок этди. Ушбу материалда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳияти кенг ёритилган, мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилган, бу борада батафсил маълумотлар тақдим этилган. Материалда Бухородаги қадамжолар, хусусан, етти пир зиёратгоҳларига алоҳида эътибор қаратилган. Мақола юртимиздаги қадамжоларнинг ранг баранг фототасвирлари билан безатилган.

Муаллиф мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси ёрдамида Ўзбекистонга амалга оширган саёҳати ҳақида қизиқарли ҳикоя тақдим этган. Журналист бир ҳафталик саёҳат Ўзбекистонни кашф қилиш учун етмаслигини билдириб, юртимизга такроран келишини таъкидлаган ва ўз ватандошларини ҳам зиёратга чорлаган.

Ўзбекистон қадимдан бой маънавий-тарихий мероси, ривожланиб бораётган туризм салоҳияти хориждаги мамлакатларда тобора катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, Туркияда Ўзбекистонга бўлган эътибор бутунлай бошқача, дейиш мумкин. Хусусан, Европа ва бошқа қитъалар аҳолиси учун мамлакат Буюк ипак йўлининг чорраҳаси сифатида таниш бўлса, Туркияда бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон қадим туркий халқлар яшаган диёр, яъни ота юрт, ҳамда тасаввуф, мотурудийлик, нақшбандийлик асосчилари, эътиқод устунлари яшаб, ижод қилган зиёратгоҳ сифатида ҳам маълум ва машҳурдир, деб таъкидланади мақолада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркиянинг етакчи нашри: Ўзбекистон — ота юртимиз, эътиқодимиз бешиги