Фото: «ЎзА»
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этилган шахслар ҳамон жазосиз қолаётгани ҳақида маълумот берилганди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов ушбу ҳолат ўрганилганини маълум қилди:
«Шу кунларда интернет нашрларида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида содир бўлган воқеа бўйича «14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда» сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларда ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, Ўртачирчиқ туман прокурори томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилганлиги, бугунги кунда тергов ишлари олиб борилиб, жабрланувчи, гумонланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмалари тергов давомида текширилиб, тайёрланган судга оид экспертиза хулосалари олинганидан сўнг қонуний ечим топиши аниқланди.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди. Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади», дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди