15:23 / 18.03.2021
1 521

Божхоначилар қиймати 1.5 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишини фош этишди

Божхоначилар қиймати 1.5 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишини фош этишди
Божхона органлари томонидан республикамиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда олиб киришга бўлган уринишлар мунтазам фош этилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” божхона постига “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган хўжалик товарлари божхонакўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларидакўрсатилмаган қиймати 245 млн сўмлик 4 минг 900 дона манометрлар борлиги фош этилди.

Шунингдек, ҳужжатларда қайд этилган 6 минг 288 дона сув иситгич товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1 млрд 257 млн.сўмлик мазкур сув иситгич товарларига 851 млн.сўм божхона тўловлари тўланиши лозимлиги маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар қиймати 1.5 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишини фош этишди