23:30 / 19.03.2021
1 984

«Касалланиш ҳар юз минг аҳолига 0,2 дан 0,4 кўрсаткичга кўтарилди» – Нурмат Отабеков

«Касалланиш ҳар юз минг аҳолига 0,2 дан 0,4 кўрсаткичга кўтарилди» – Нурмат Отабеков
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи секин-аста ортиб бормоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Коронавирусга қайд этилиш кўрсатгичи мамлакатимизда ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Охирги 3 ой давомида касалликнинг қайд этилиш даражаси ҳар юз минг аҳолига 0,2 кўрсаткичда бўлган бўлса, охирги 3-4 кун мобайнида бу кўрсаткич 0,4 га кўтарилди.

Касаллик аниқланганларнинг аксарияти беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олган.

Ҳозирги кунда COVAX дастури доирасида вакциналарнинг муайян қисми етиб келди. Вакциналар билан аҳолини эмлаш учун барча тайёргарликларни кўриб қўйганмиз. Маҳаллий ҳудудларда маҳаллий мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган.

Барча вилоятларда эмланиши керак бўлган аҳоли қатламининг электрон базаси, яъни уларни электрон рўйхатга олиш тизими амалга оширилмоқда. Улар эмлангандан сўнг бу базада эмланганлик ҳақида маълумотни кўриш мумкин
», – дейди Нурмат Отабеков.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 март ҳолатига кўра, бир сутка ичида 124 кишида коронавирус аниқланди. Бу йил бошидан буён қайд этилган суткалик рекорд ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Касалланиш ҳар юз минг аҳолига 0,2 дан 0,4 кўрсаткичга кўтарилди» – Нурмат Отабеков