АОКАда Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш бирданига ортганининг сабабига изоҳ берилганди. Мутахассис янги касалланаётган беморларда коронавируснинг айнан қайси штамми кузатилаётганига ҳам аниқлик киритди.
«Ҳозир бир кунда республика бўйича 15-18 мингта лаборатория текшируви ўтказилаяпти. Бу ҳар 100 минг аҳоли сонига 45-47 та дегани. Албатта текширишлар сонининг ортиб бориши баробарида касалликка чалинганларни аниқлаш даражасининг ортиб бориши кузатилиши мумкин.
Бизнинг асосий мақасадимиз текширишлар сонини икки-уч баробар ошириб, касалликка чалинганларни эрта аниқлаш, тегишли даволаш тадбирларини ташкил этиш, мулоқотда бўлганларни текшириб кўриш орқали касаллик ўчоғининг ҳажмини аниқлаш ва тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали касаллик манбаини жиловлаш хисобланади. Бугунги кунда аниқланаётган беморларнинг аксарияти COVID-19 вирусидан касаллангани аён бўлмоқда», – деди Нурмат Отабеков.
«Ўтган давр мобайнидаги статистик маълумотларга қарасак, умумий касалланганларнинг 2-5, баъзан 5-7% болаларга тўғри келган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 25% гачани ташкил этмоқда.
Албатта ушбу рақамларга асосланиб, республикамизда касалланганлар, айниқса улар орасида болаларнинг кўплигини инобатга олиб, янги ҳолатлар «Британча» штамм билан боғлиқ дейишимиз мумкин», – қайд этди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди