10:30 / 24.03.2021
1 744

Ўзбекистонда февраль ойида кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда февраль ойида кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарди?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) февраль ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарганини таҳлил қилди. «Gazeta.uz» тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Январь ва февраль ойида ушбу бозорларда талабнинг ошиши, марказ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий фаолликнинг тикланганидан далолат бермоқда.

Кўчмас мулк бозори
Коронавирус пандемияси даврида карантин чекловларининг ўрнатилиши натижасида иқтисодий фаоллик кескин тушиб кетган эди. Хусусан, апрель ойидаги локдаун кўчмас мулк олди-сотдисининг 2019 йил мос даврига нисбатан 87,1 фоизга (Тошкент шаҳрида 94,2 фоизга ва Тошкент вилоятида 89,8 фоизга) камайишига олиб келди.

2021 йил февралида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони январь ойи билан таққослаганда 11,5 фоизга (2020 йил февраль ойига нисбатан 19,7 фоизга) кўпайди. Кўчмас мулк бозорининг 30 фоиздан кўпроғи тўғри келувчи Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич 10,8 фоизни (2020 йил февраль ойига нисбатан 23,7 фоизни) ташкил қилди.

Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони ўзгариши индекси.
Фото: ИТИМ

Автомобиль бозори
Одатда Ўзбекистон бўйлаб бирламчи ва иккиламчи бозорларда автомобиль савдосининг ойлик ўсиши ўртача 2−3 фоизни ташкил этади. 2020 йилнинг март ойи ўрталаридан қатъий карантин тадбирларини жорий этилиши натижасида март ойида рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоизга (ўтган февраль ойига нисбатан 34,6 фоизга), апрель ойида эса 73,8 фоизга (63,1 фоизга) камайди.

Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши индекси.
Фото: ИТИМ

2020 йилнинг май ойидан бошлаб автомобиль бозоридаги вазият яна тиклана бошлади. Хусусан, июнь ойида автомобиллар савдоси 2019 йил мос даври билан таққослаганда 14,8 фоизга (ўтган ойга нисбатан 15,7 фоизга) ошди. Август ойида ушбу кўрсаткич 3,8 фоизни (ўтган ойга нисбатан 54,3 фоизни) ташкил этган.

Автомобиль бозорида талаб сентябрь—октябрь ойларида ҳам ўсишда давом этди. Савдо ҳажми 2019 йил мос даври билан таққослаганда сентябрь ойида 29,5 фоизга, октябрь ойида 19,2 фоизга, ноябрь ойида 9 фоизга ва декабрь ойида 10 фоизга ўсди.

2021 йилнинг фервал ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби январь ойига нисбатан 3 фоизга ошди. Лекин 2020 йил февраль ойи билан таққослаганда ушбу кўрсаткич 10,4 фоизга камайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази буни Асака автомобиль заводи 2021 йил январь—февраль ойларида модернизация ишларини амалга ошириш учун ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатганлиги билан изоҳлаган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (37 фоиз), Бухоро (18,4 фоиз) ва Қашқадарё (18 фоиз) вилоятларида кузатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда февраль ойида кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарди?