Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: «Дарё»
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида махсус ҳарбий автомобиль ва фуқаролар бошқарувидаги машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу воқеа 2021 йил 24 март куни содир бўлган.

ЙТҲ махсус ҳарбий автомобиль ортидан келиб урилган Damas ва Nexia-2 иштирокида содир этилган бўлиб, оқибатда икки нафар ҳарбий хизматчи ҳамда ҳайдовчилар тан жароҳати олган.
Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: «Дарё»
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган воқеа гувоҳининг маълумот беришича, ЙТҲ оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчининг қовурғаси синган, икки нафар ҳайдовчига эса оғир тан жароҳати етган.
Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: «Дарё»
Бундан аввал Андижон шаҳрида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Фарғонада «бензовоз» ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Қаршида йўлни кесиб ўтаётган болалар Lacetti остида қолгани ҳамда Чироқчида Nexia ҳайдовчиси йўлнинг ўртасида ётган маст эркакни босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Жиззахда махсус ҳарбий автомобиль, Nexia-2 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: «Дарё»
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар