10:53 / 28.03.2021
4 425

Исҳоқжон домла «Сохта Самарқандий» мазҳаби ҳақида (видео)

Исҳоқжон домла «Сохта Самарқандий» мазҳаби ҳақида (видео)
Тошкент шаҳар Имом ат-Термизий масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов интернетда чиқиб олиб, фатво бераётган сохта шайхлар ҳақида гапирди.

Исҳоқжон домла Бегматовнинг сўзларига кўра, интернетдаги айрим сохта шайхлар фатво беришга тушиб, ўзининг йўлини тузиб олмоқда.

«Шу даражада шармандаларча йўл тузяптики, тўртала мазҳабнинг фикрини айтадида, мен фалончисини оляпман дейди. Сен кимсан ўзи? Айтайлик бир масалада Ҳанафий, Моликий, Шофеий ва Ҳанбалийнинг фикрларини айтдик. Айтиб туриб, ‘шунинг ичида Моликники ёқди, мен Моликни далилини оляпман’ деяпти. Яна имом Моликнинг сўзини эмас, унинг мазҳабини эмас, унинг далилини оламан деяпти. Бу сўзи билан уларни бир чақага чиқаряпти…

У бу орқали ўзининг мазҳабини тузди. Ўзининг мазҳабини қандай тузяпти?! Тўртала мазҳабдан териб-териб, битта мазҳаб қилиб қўйяпти. Ва бу Самарқандий мазҳаби бўляпти. ‘Сохта Самарқандий’нинг ўзининг мазҳаби чиқиб келяпти. Шунга эргашаётганларга мен ачинаман
», — дейди домла.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исҳоқжон домла «Сохта Самарқандий» мазҳаби ҳақида (видео)