
Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида 28 март куни куннинг биринчи ярмида кузатилган кучли ёғингарчилик — жала оқибатида бир неча ҳудудларда сел келди. Хусусан, Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳам сел кузатилган.
— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2021
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларнинг бирида Нуротадаги ўз ўзанидан ўтаётган сел тиркамасида одам бўлган машинани оқизиб кетаётганини кўриш мумкин. Видео давомида тиркамадаги одам соҳилга чиқиб олишга уринаётгани, ҳодиса гувоҳлари эса унга ёрдамга шошаётганини кўриш мумкин.
Ҳодиса якуни, жумладан, тиркамада оққан одамнинг ҳолати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2021
Ёғингарчилик оқибатида Навоий вилоятининг бошқа — Хатирчи ва Кармана туманларида ҳам сув тўпланиши, тошқин ҳолатлари қайд этилган.
— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2021
— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2021
— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2021«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар