10:50 / 30.03.2021
1 147

«Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!» — Депутатлар ЛГБТ ғоялари тарғиботига ўз муносабатини билдирди

«Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!» — Депутатлар ЛГБТ ғоялари тарғиботига ўз муносабатини билдирди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўпланганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланганини маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамова сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди.

«ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди.

Бу ўринда асл режа кимнингдир ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш эмас, балки ҳаётий позицияси, диний тафаккури шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш орқали уларни ноқонуний ҳаракатларга ундаш, мамлакатимиздаги ижтимоий барқарорликка путур етказишдан иборат бўлиши мумкин.

ЛГБТ масаласи қонунчилигимизга ҳам, халқимиз эъзозлайдиган қадриятларга ҳам, муқаддас динимизга ҳам зид нарса. Шахсан мен бу йўналишда қонунчиликдаги тақиқлар бекор қилинишига қаршиман. Энг аввало сайловчилармизнинг хоҳиш истакларидан келиб чиқиб бу позицияни илгари сурмоқдамиз
», — дейди Шербек Бўронов.

Гулбаҳор Сайдғаниева эса сўз эркинлиги халқ таназзулига хизмат қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
«Сўз айтишнинг масъулияти бор. Сўз эркинлигидан жиддий ижтимоий масалалар, муаммоларни кўтариб чиқиш учун фойдаланилса, халқнинг ҳаёт фаровонлигига хизмат қилувчи масалалар ечими бўйича фикр билдирилса, албатта, жамиятимиз ривожланади. Бироқ кўриб турганимиз ҳолатларда сўз эркинлигини суистеъмол қилиш жамиятда ёмон иллатларнинг урчишига, мувозанат бузилишига, аҳолининг кескин норозиликлари ортишига олиб келади.

Бироқ кўриб турганимиз ҳолатларда сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш жамиятда ёмон иллатларнинг урчишига, мувозанат бузилишига, аҳолининг кескин норозиликлари ортишига олиб келади.

Бу жараёнга муносабат билдирганда юртдошларимиздан ҳиссиётга берилмасдан, ақл юритиб иш тутишларини сўраган бўлардим
», — дейди у.

«Адолат» СДП фракцияси аъзоси Гулруҳ Агзамова «эркаклик шаънини қадрсизлаётган «йигитлар»имизнинг «хурмача» қилиқлари манқуртликдан ўзга нарса эмас» дея ҳолатга муносабатини билдирган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
«Бесоқолбозларни-ку худо уриб бўлибди, лекин уларнинг тарғиботига, бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш даъватига ‘лаббай’ деб жавоб бериб, уларнинг тарафдори бўлганларни нима жин урди?! Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!

Зеро, қонун ҳамма учун баробар. Ўз ‘ҳуқуқингни’ деб, ўзгалар ҳуқуқига зиён етказдингми, беҳурмат қилдингми, албатта, қонун олдида жавоб берасан. Республикамизнинг асосий қомусидан бошлаб амалдаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда инсон ҳақ-ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган. Хусусан, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш, намойишлар уюштиришлар ҳам норматив актларда ўз аксини топган. Лекин қонунларда белгиланган талаблар бузилса, тегишли моддаларга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилса, қонунбузарларга нисбатан қонуний чораларнинг кўрилиши муқаррардир.

Яна бир масала. Агар сиз, ғурури баланд замондошим, юқоридаги ҳолатларга «эркакчасига» чора кўрмоқчи, яъни «самосуд» орқали бу каби жирканчликка қарши курашмоқчи бўлсангиз, сиз ҳам қонун олдида жавобгарликни унутманг
», — дейди Гулруҳ Агзамова.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!» — Депутатлар ЛГБТ ғоялари тарғиботига ўз муносабатини билдирди