12:00 / 30.03.2021
2 184

Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари белгиланади

Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари белгиланади
Ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"га кўра, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташкилий ўзгартиришлар назарда тутилган.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш мўлжалланмоқда:
  • Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш;
  • патрул-пост ва йўл-патрул хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш;
  • Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари ва шахсий жавобгарлигини белгилаш;
  • пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини кунлик назорат қилишда профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик механизмларини жорий этган ҳолда пробация бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш.

Амалга ошириш шакли - Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳаси. Ижро муддати - 2021 йил 30 апрел, масъул ижрочилар - ИИВ (Бобожонов, Икромов), Миллий гвардия (Жўраев), Бош прокуратура (Валиев).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари белгиланади