Фото: Видеодан лавҳа
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида аҳолининг қўй ва эчкиларини бўғизлаб кетаётгани айтилган номаълум ҳайвон одамлар томонидан уриб ўлдирилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Блогер Жавоҳир Бахтиёровнинг маълум қилишича, вилоятнинг Касби туманидаги «Қоратепа» маҳалласида 2021 йилнинг 23 мартидан 28 мартигача 9 та хонадондаги 30 бошга яқин майда шоҳли моллар бўғизлаб кетилган. Бу ҳақда блогерга хабар берган мурожаатчилар қўй ва эчкиларини номаълум махлуқ бўғизлаб кетаётганини айтган.
![]()
Фото: Жавоҳир Бахтиёров
«Аҳоли қўй ва эчкилари номаълум махлуқ томонидан бўғизлаб кетилаётганини, аммо бу ишни қилаётган ҳайвон бўрими ёки тулки ёхуд бошқа бир ҳайвонми, билолмаётганини айтди», — дейди қашқадарёлик блогер.
Нашр мухбири билан суҳбатлашган «Қоратепа» МФЙ раиси Ҳотам Холматов эса қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетаётган ҳайвон ит бўлиши мумкинлигини айтиб, аҳоли ваҳимага берилиб, воқеани бўрттираётганини билдирган.
«Шоқол дейишди, ундан сўнг бўри деган тахминни ҳам айтишди. Ҳаммаси бекор, бу гаплар одамларнинг ваҳимаси. Тўғри, қўй ва эчкиларнинг бўғизлаб кетилаётганини кўряпмиз, аммо бу ишни ит қилаётган бўлиши мумкин деган тахминдамиз», — дейди МФЙ раиси.
Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган яна бир видеода аҳоли қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетаётгани айтилган номаълум ҳайвон уриб ўлдирилганини маълум қилган.

— Shukhrat (@bankir2102) March 31, 2021“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Рустам Холматов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда

Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган

Қуйи Чирчиқда адвокатга пичоқ билан тажовуз қилинди

МИБ хорижий инвесторлар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратмоқда

Оққўрғонда суғурта компанияси ва банк аъзоларидан иборат жиноий гуруҳ фош қилинди

Тошкентда ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари деб таништирган қаллоб фош этилди