11:28 / 02.04.2021
2 862

Бўстонлиқда сотувга қўйилган Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қандай кўринишга эга?

Бўстонлиқда сотувга қўйилган Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қандай кўринишга эга?
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри ва вилоятида бир неча объектлар сотувга қўйилганини маълум қилди. Улар орасида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш оромгоҳи ҳам бор.

Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Ушбу оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Кейинчалик мусодара қилинган ушбу ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинча фойдаланишга берилди. Аммо охир-оқибат ушбу дам олиш масканини оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.

Айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади. Spot «Сижжак» дам олиш оромгоҳининг агентлик томонидан олинган панорама суратларини тақдим этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда сотувга қўйилган Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қандай кўринишга эга?