Тошкент ҳайдовчилари диққатига: айрим кўчалар уч кунга ёпилади

Тошкент ҳайдовчилари диққатига: айрим кўчалар уч кунга ёпилади
Қисқача

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган В Тошкент халқаро инвестиция форуми муносабати билан 16-18 июн кунлари хавфсизлик чоралари доирасида пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. ИИВ маълумотига кўра, Ислом Каримов, Янги Ўзбекистон, Истиқлол кўчалари ва Ислом сивилизацияси маркази атрофидаги айрим йўлларда ҳаракат вақти-вақти билан тўхтатилади.

16 июнь куни Тошкент шаҳри V Тошкент халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан 16–18 июнь кунлари хавфсизлик чоралари доирасида пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

ИИВ маълумотига кўра, Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов ва Фурқат кўчалари оралиғида, шунингдек Янги Ўзбекистон ва Истиқлол кўчалари атрофида ҳаракат вақти-вақти билан тўхтатилади.

Ислом цивилизацияси маркази атрофидаги айрим йўлларда ҳам чекловлар жорий этилади. Хусусан, Шароф Рашидов ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой ҳамда Нурафшон кўчалари кесишмасигача бўлган йўналишлар қамраб олинади.

Ҳайдовчилар учун муқобил айланма йўллар ташкил этилади. Тезкор хизматлар транспорти эса чекловлардан мустасно бўлади.

Шунингдек, форум кунлари юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши вақтинча тақиқланади. Улар Тошкент вилоятининг айланма йўллари орқали ҳаракатлантирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар