18:11 / 04.04.2021
3 750

Жиззахда 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс қўлга олинди

Жиззахда 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс қўлга олинди
Жиззахда 2001 йилда мактаб ўқувчисини пичоқ билан қўрқитиб, зўрлаган шахс ўғирлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Пахтакор туманида 2021 йил 23 февраль куни номаълум шахс Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг уйида ҳеч ким йўқлиги ва хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланиб, ўғирликка тушган. Аниқланишича, у соат 19:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида уйга кириб, ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузган ва 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирувда ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир этилгани маълум бўлган. Шундан сўнг ундан 351 минг сўм пул маблағи ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти аниқланган. Келтирилишича, М.Б. 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги уйлардан бирининг ётоқхонасига кирган ва пичоқ билан қўрқитиб, мактаб ёшидаги қизни зўрлаган. Жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўзининг яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган.

Бундан ташқари, у бу ҳақда бировга айтса, қизни ўлдириш билан таҳдид қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс қўлга олинди