17:50 / 07.04.2021
2 976

Нурободда 1,5 мингга яқин қўй туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келингани юзасидан расмий маълумот берилди

Нурободда 1,5 мингга яқин қўй туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келингани юзасидан расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдида 6 минг бош қўй ҳайдаб келингани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати воқеа юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 6 апрель куни соат 16:00 ларда содир бўлган. Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Самарқанд қоракўл кластер» МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда Sp Luxe МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Кластер Sp Luxe МЧЖ ва Қоракўлча мавзесида фаолият кўрсатаётган «Соҳибкор Ҳожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, унда 1450 бош майда шохли молни боқиш кўрсатилган бўлса-да, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгани «Қиличли» маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган. Шундан сўнг кластернинг 1450 бош қўйи маҳаллий аҳоли томонидан 6 апрель куни соат 16:00 ларда туман марказига ҳайдаб келинган.

Кейинроқ туман ҳокими ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида Sp Luxe МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, ушбу жамият раҳбари «Соҳибкор Ҳожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномани бекор қилиниши мутасаддилар назоратига олинган.

«Юқоридаги каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аҳолининг чорва моллари учун айни вақтларда юқоридаги кластер корхоналари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган ҳолда, биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинди», — дейилади вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурободда 1,5 мингга яқин қўй туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келингани юзасидан расмий маълумот берилди