
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, алимент тўловчи оталардан фарзандлари учун моддий таъминот ундириш билан бир қаторда уларнинг иш билан банд бўлмаганларини бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Жалақудуқ туманида ўтказилиб, суд томонидан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ишсиз шахслар учун Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими ташаббуси билан “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркага 40 га яқин қарздор ишсиз оталар жалб қилиниб, уларнинг 13 нафари шу куннинг ўзида доимий иш жойига эга бўлган бўлсалар, 11 нафари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз сифатида рўйҳатга олинишига кўмаклашилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар