00:20 / 10.04.2021
3 485

Тошкент метросида қўшиқ куйлаётган «Голос» лойиҳаси иштирокчиси Сабина Мустаева

Тошкент метросида қўшиқ куйлаётган «Голос» лойиҳаси иштирокчиси Сабина Мустаева
Фото: Instagram / @sabina_mustaeva
Россиянинг «Голос» лойиҳасида иштирок этиб, томошабинлар эътиборини қозонган, бир қанча нуфузли халқаро фестиваллар иштирокчиси − Сабина Мустаеванинг Тошкент метросида қўшиқ куйлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

«Уйга кетяпман, метрога тушдим ва бу ерда ажойиб акустика мавжудлигини ҳис этдим. Нега бу ерда қўшиқ куйламай?», — дейди Сабина. Хонанда голландиялик қўшиқчи Дункан Лоуренснинг «Arcade» қўшиғини хиргойи қилган.

Маълумот учун, Тошкентда туғилиб ўсган Сабина Мустаева – «Иқтидорли болалар» танловининг Гран-при соҳибаси (Тошкент, 2011). Бундан ташқари, у «Юлдузли Қрим» («Звездный Крым») халқаро танловида биринчи ўринни қўлга киритган (Ливадия, 2012). Эстрада ва академик ижрочилик республика танлови лауреати, Тошкентдаги мусиқа мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган «Мардлар қўриқлайди Ватанни» танловида Гран-прига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Сабина Мустаева Россиядаги «Голос. Дети» лойиҳаси иккинчи мавсумида ғолиб бўлган. Шунингдек, Сабина Латвия пойтахтида бўлиб ўтган жаз ижрочиларининг Рига Жазз 2016 халқаро танлови суперфиналига чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида қўшиқ куйлаётган «Голос» лойиҳаси иштирокчиси Сабина Мустаева