23:40 / 09.04.2021
2 399

Бир ярим млрд. сўм кредит қарздорлиги ундирилди

Бир ярим млрд. сўм кредит қарздорлиги ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманларо суди қарорига асосан қарздор “Jomboy poyabzal savdo” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Асакабанк” туман филиали фойдасига 1 млрд. 485 млн. 875 минг сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Jomboy poyabzal savdo” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Асакабанк” туман филиали фойдасига 559 млн. 603 минг сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир ярим млрд. сўм кредит қарздорлиги ундирилди